АсосийJamiyat

Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди

'Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчисига жазо чораси белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 7 июнь куни соат 10:12 лар атрофида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 12-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси ўз бошқарувидаги автобуснинг совитиш тизими (кондиционер)ни ёқмаган ҳолда ҳаракатланган. 

“Сергели 7-мавзе” бекатида йўловчилар эътирозидан сўнг ҳайдовчи совитиш тизимини ёққан ҳолда ҳаракатлангани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда 12-Автобус саройи филиали масъул ходимлари тезкорлик билан 59-сонли автобус йўналишининг охирги бекати ҳисобланган “Дўстлик-2 шоҳбекати”га етиб бориб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланди.

Корхона ички тартиб-қоидасига биноан, ҳайдовчилар автобус салонида совитиш тизими (кондиционер)ни соат 8:00 дан 19:00 га қадар ёққан ҳолда ҳаракатланишлари белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар