1

2026 йилгача Тошкент вилояти жамоат транспорти учун 1340 та автобус сотиб олинади

ЖАМИЯТ 07.06.2023, 22:18
2026 йилгача Тошкент вилояти жамоат транспорти учун 1340 та автобус сотиб олинади

Тошкент вилоятида жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг транспортдан фойдаланиш даражасини 2026 йилга қадар 55 фоизга етказиш, яъни, 2023-2026 йилларда жами 1340 та автобус олиб келиниб фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ва соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди деб хвбвр бермоқда Darakchi.uz мухбири.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Тошкент вилоятида бир кунда ўртача 140 минг нафар фуқаролар жамоат транспортидан фойдаланиб келишмоқда. Бу бир ойда ўртача 4 млн 200 минг нафар йўловчи демакдир. 13 минг 375 та транспорт(автобус, микроавтобус,”Дамас”, енгил автомашина)лар  483 та йўналишда вилоят аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.                                      

Олиб келиниши режалаштирилган афтобуслар дастлаб, Нурафшон, Чирчиқ ва Олмалиқ, Ангрен шаҳарларида транспорт тизимидаги йўналишларни мақбуллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, транспортлар қатновидаги оралиқ жадвалларини қайта кўриб чиқиш, вилоят ҳудудида экспресс йўналишларини очиш, Тошкент вилояти шаҳар ва туман марказларидан Тошкент шаҳрига йўналишлар очиш, биринчи навбатда, давлат хусусий шерикчилик асосида “Автошоҳбекат”лар  фаолиятини такомиллаштириш. Субсидия ажратиш тизимини қайта кўриб чиқиш.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ билан биргаликда  Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари  марказларида автобус йўлакларини жорий этиш, уч тасмали йўлакларни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ва албатта, келажакда вилоятга янги автобуслар келтирилгандан сўнг автоматлаштирилган тизимни жорий этишга киришилади

2-босқичда жамоат транспортининг янги йўналишлар тармоғини шакллантириш. Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари бўйича шаҳар автобус янги йўналишлари тармоғини ишлаб чиқиш, вилоятдан Тошкент шаҳрига кундалик кириб келадиган аҳоли оқимини ўрганган ҳолда вилоятнинг шаҳар ва туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи экспресс автобус йўналишлари тармоғини ишлаб чиқилади. Вилоятнинг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳридан тўғридан-тўғри туристик объектларга қатновчи туристик автобус йўналишларининг янгиланган тармоғини ишлаб чиқиш. Вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз тарифлар режасини ишлаб чиқилиб, йўлкира ҳақини электрон тўлов тизимлари орқали тўлашда нақд пулга нисбатан камида 30 фоизлик фарқни белгиланади. 

129 та бекатларни такси тўхташ жойлари, йўловчиларга тўсиқсиз ҳаракатланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ишлари, “Нурафшон-Қўйлиқ 7- метро бекат” (экспресс) автобус йўналиши бўйича йўналиш паспортларини ишлаб чиқилади.

Янги ташкил этилган йўналишларни тадбиркорларга тендер танловлари асосида бериш ишлари амалга оширилади. Тошкент вилояти транспорт бошқармасида автоматлаштиришган диспетчерлик хизматини ўз ичига олувчи “Ташувларни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасасини ташкил қилиш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш, вилоят Транспорт бошқармаси автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати учун дастурий таъминотни яратиш. Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида 2 та автостанцияни реконструкция қилинади.

Оҳангорон шаҳрида янги автостанция ташкил этиш,  Олмалиқ шаҳрида 1 та автостанцияни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Тошкент вилоятида туризм сохасини ривожлантириш мақсадида туманлар аро экспресс йўналиш тармоғларини ривожлантириш- Тошкент шаҳрининг Машинасозлар бекатидан Амирсой (82 км), Билдирсой (84 км) ва Чимён (87 км) дам олиш масканларига сайёҳлик йўналишида микроавтобус қатнови, Ўзбекистон меҳмонхонаси бекатидан Амирсой (87 км), Билдирсой (89 км) ва Чимён (92 км) дам олиш масканларига сайёҳлик йўналишида микроавтобус қатновини йўлга қўйилади. Хўжакент темир йўл бекатидан Амирсой-Билдирсой-Чимён-Юсуфхона-Хўжакент йўналиши бўйича микроавтобус қатновини йўлга қўйилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1