Шавкат Мирзиёев Италияга етиб борди

СИЁСАТ 07.06.2023, 23:05
Шавкат Мирзиёев Италияга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди.

Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари эртага, 8 июнь куни бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1