АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ”Hub and Spoke“тамойили асосида янги университет ташкил этилди

'Ўзбекистонда ”Hub and Spoke“тамойили асосида янги университет ташкил этилди'ning rasmi

Президент фармони билан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ташкил этилди. Унга кўра, университет давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти   ”Hub and Spoke“тамойили асосида йўлга қўйилади.

Университетнинг асосий вазифалари Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир мутахассислар, олим, тадқиқотчи, раҳбар ва тадбиркорларни тайёрлаш ҳисобланади. Университетда таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, ўқув жараёни:

  • кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;
  • ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Маълум қилинишича, TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда БҲМнинг 3 бараварида (990 минг сўм), давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида (1 миллион 980 минг сўм) стипендиялар тайинланади.

Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар