АсосийJamiyat

Қашқадарёдан пойтахтга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари Жиззахдан ўтолмади

'Қашқадарёдан пойтахтга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари Жиззахдан ўтолмади'ning rasmi

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 3 июнга ўтар кечаси Ғаллаорол тумани ҳудудидаги "Сангзор-15" йўл-патруль хизмати масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида шубҳали ҳаракатланган “Cobalt” тўхтатилиб, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан текширилган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чаппари қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган Э.Т. фуқаро бошқарувидаги автоуловни кўздан кечириш чоғида юкхона ва салонида гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётгани аниқланган. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларига оид ҳеч қандай ҳужжатни тақдим эта олмаган.

Аммо Э.Т. гўштни Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

Тадбир жараёнида соҳа ходимлари томонидан жами 820 килограмм гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган.

Унинг истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида вақтинча музхонага жойлаштирилган.

Бироқ лаборатория текширувида гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқсизлиги ойдинлашди.

Шундан сўнг ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда ёқиб йўқ қилинди, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар