АсосийJamiyat

Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

'Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида бугун,   9 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:

Чилонзор туманининг “Боғистон” ва “Лутфий” МФЙлари айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Бектемир туманининг “Ийк ота” МФЙнинг Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ҳамда Тараққиёт кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек туманининг “Ш.Бурхонов”, “Катта қорасув”, “Бўз”, “Алпомиш”, “Подшобоғ” ва “Ялонғоч” МФЙлари ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача;

Яшнобод туманининг Янгиобод мавзеси, Авиасозлар 2-, 4-мавзеси, Тузел 2-, 3-мавзеси, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Чилон ота, Алимкент, Элбек, Тўрткўл, Қорасув, Ховос ҳамда Бирлашган кўчалари ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар