АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди'ning rasmi

9-11 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди. 

Маълум қилинишича, пойтахтимизда 9-11 июнь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 9-10 июнда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи 38-40о, дам олиш кунлари 36-38 бўлади.

Ҳароратнинг пасайиши узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтада ҳарорат фони аввалги 35-40, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 гача  бўлган қийматларга қайтади.

    Бошқа янгиликлар