АсосийJamiyat

Бухорода испаниялик эркак савдо растаси олдида тўсатдан вафот этди

'Бухорода испаниялик эркак савдо растаси олдида тўсатдан вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилоятида испаниялик эркак савдолашаётган вақтда тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 7 июнь куни Испания Республикаси фуқароси 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Амез Перез Антонио тоби қочиб йиқилганидан сўнг 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар