АсосийJamiyat

14 ёшли боланинг боши симёғоч тешигига қисилиб қолди (фото)

'14 ёшли боланинг боши симёғоч тешигига қисилиб қолди (фото)'ning rasmi

Ҳодиса кеча, 9 июн куни Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчасида содир бўлган. 

Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 14 ёшли бола бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчанинг йўл четига ўрнатилган бетон симёғочга урилган ва ундаги тешикка боши кириб қолган.

Тошкент вилояти ФВБга болага амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Болани аҳволи яхши.

    Бошқа янгиликлар