АсосийJamiyat

Зангиотада Spark Damas билан тўқнашди. 8 киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлган (видео)

'Зангиотада Spark Damas билан тўқнашди. 8 киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлган (видео)'ning rasmi

9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент-Душанбе автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва шу йўналишдаги Damas билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобил техник шикастланган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмаган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси вафот этган. 8 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар