АсосийЖАМИЯТ

Урганч халқаро аэропорти Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчиларини кутиб олишда давом этмоқда (фото)

Аввал хабар берганимиздек, 11-17-июнь кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томон...

Аввал хабар берганимиздек, 11-17-июнь кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк маротаба Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси Хива шаҳрида ташкил этилди.

Ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларус, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этишади. 

Урганч халқаро аэропорти Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчиларини кутиб олиш аллақачон бошланган.

Бир муддат олдин Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Туркия давлатларидан келган 60 дан ортиқ иштирокчи ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг устозлари Хоразм вилоятига етиб келишди.

    Бошқа янгиликлар