АсосийJamiyat

Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади

'Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади'ning rasmi

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

“Биз келгуси етти йилда қўшимча 100минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.

Бунда, 30та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350таси таъмирланади.

Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2карра оширилиб, 32тага етказилади.

Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.

Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.

Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз”, - деб таъкидлади номзод.

    Бошқа янгиликлар