Бугунги кунда жойларда, меҳнат жамоаларида, хорижий ватандошларимиз орасида муддатидан илгари президентлик сайловига кўрсатилган номзодларнинг дастурлари кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу борада Халқ демократик партиясининг дастуридаги ижтимоий устуворликка бўлган қизиқиш ошиб бормоқда. Чунки, ҳар ким учун ўз кундалик ҳаётида дуч келадиган ижтимоий муаммолар бўйича номзодлар илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар, уларни ҳал этиш ҳақидаги таклиф ва режалари муҳимдир.
Ушбу мақолада юқоридагилар ҳақида масалалар бўйича халқ демократик партиясининг номзодининг дастури бўйича фикрлашамиз.
Биринчидан, партия номзоди ўзининг дастурида мамлакатимизда ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия мезонларига мос келадиган ижтимоий демократик давлат барпо этишни ўзининг олий мақсади деб белгилаган. Партия шу мақсадга эришишда иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга устувор аҳамият қаратган.
Иккинчидан, дастурда мамлакатимиз аҳоли турмуш даражаси ва сифати бўйича дунёнинг ўрта ривожланган давлатлари даражасига олиб чиқиш асосий дастуриламал қилиб олинган. Партия ушбу мақсадга эриши учун, давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли кенг қатламининг манфаатларидан келиб чиқади;
Учинчидан, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори турмуш кечириш учун етарли бўлмаган пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, кўп болали аёллар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари манфаатларини ҳисобга олишга қаратилган;
Тўртинчидан, меҳнат билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келаётган инсонлар, жумладан, меҳнат бозорига энди кириб келган таълим муассасалари битирувчиларига эътиборни қаратишни муҳим масала сифатида кўради;
Бешинчидан, зарур касбий малакаси йўқлиги сабабли доимий иш жойи ва барқарор даромадга эга бўлмаган кишилар, жумладан, ички ва ташқи меҳнат мигрантларни ижтимоий масалларини ҳал этиш.
Олтинчидан, партия мамлакатнинг тобора юксалаётган иқтисодий салоҳияти аҳолининг кам таъминланган қатламлари турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш учун хизмат қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу мамлакатда ижтимоий барқарорлик ва фуқаролар бирдамлигини янада мустаҳкамлашнинг асосий омили ҳамда барқарор ижтимоий - иқтисодий ривожланишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Еттинчидан, партия иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириб боришни, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришни, ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни кўзда тутади.
Саккизинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда партия барқарор ижтимоий - иқтисодий ривожланиш тарафдори бўлган барча шахсларнинг кўмагига таянади.
Ушбу масалаларда Халқ деморкатик партияси “Биз ижтимоий тараққиёт тарафдоримиз! Бу иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигининг асосий омилидир!” шиори асосида фаолият олиб бораяпти.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Партия номзодининг сайлов олди дастурида кўтарилган ва ҳозирда кенг тарғиб қилинаётган гоялар, ташабусларнинг амалга оширилиши жамиятимизни ва давлатимизни ижтимоий тараққиётини таминлашга амалий ёрдам беради. Йирик ижтимой лойиҳаларни, ташаббусларни амалга оширишга шарт шароитлар яратади. Ўзбекистонининг ижтимоий давлат концепциясини амалга оширишнинг ижтимоийфундаментини яратади. Ижтимоий давлат ғояларини кенг жамоатчликка етказишга янги имкониятлар беради. Бунда аҳолини айниқса ёшларни ижтимоий давлат ғоялари атрофида жипслаштиришнинг ижтимоий механизмларни яратади.
Жўраев Сайфиддин Ахматович.
Тошкент давлат Шарқшунослик Университети профессори,сиёсатшунослик фанлари доктори






