Президент томонидан имзоланган Қонун билан (ЎРҚ-845, 12.06.2023 й) айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (бундан айримлар мустасно) 2028 йил 1 январгача:
- фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
- ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.






