Андижон вилояти Асака туманидаги 56-мактабнинг рўпарасидан ўтаётган 7 ёшли болани Nexia автомобили уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ЙХХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Болакай бу йил мактабга чиқиши сабабли, тайёрлов гуруҳларига бораётган бўлган.
Nexia ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтамай, ҳаракатланган. Қолаверса, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатни давом эттирган.
ЙТҲ натижасида боланинг 2 елка ва сон суяги синган. Тўлиқ реанимацион муолажалар ўз вақтида кўрсатилганлиги сабабли беморнинг ҳолати анча стабиллашган,- дейди шифокор.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






