АсосийJamiyat

Тошкентдаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Астробод" кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да дастлабки маълумотларга кўра ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

 Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар