ЖССТ тавсияларига кўра, аҳолини қон таркибий қисмлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони 1000 нафар аҳолига камида 10 нафар ёки аҳолининг 1 фоизини ташкил қилиши керак. Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўтган 2022 йил 1000 нафар аҳолига қарийб 7,5 нафарни ташкил этди. Натижада 2022 йили 56030,0 литр эрмасса, 50996,7 литр плазма, 1598,8 литр тромбоконцентрат ва 4256 доза криопресипитат йиғилган.
Республика қон қуйиш маркази раҳбари Аълонур Саидовнинг таъкидлашича, янада ошириш мумкин. Бунинг учун сайёр донорликни ривожлантиришга эътибор қаратиш керак.
Маълум қилинишича, бугунги кунда Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар «Қон препаратлари» ИИЧК, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станцияси ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимларида қон ва унинг таркибий қисмлари йиғилмоқда.
Шунингдек, қон топширишлар сонини янада кўпайтириш мақсадида жорий йилда Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси – махсус жиҳозланган «Isuzu» автобуслари ҳам топширилди






