Чилонзор тумани "Астробод" кўчасида содир бўлган ҳодиса юзасидан ФВВ қўшимча маълумот берди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14-июн куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Астробод" кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да технологик жараённи бузилиши натижасида портлаш ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Натижада цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушиши ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССВ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳодимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
14.06.2023 12:33
“Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган”. Тошкентдаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди






