АсосийJamiyat

Хоразмда фуқародан “кислород” учун пул талаб қилиб келган фуқаролар қўлга олинди

'Хоразмда фуқародан “кислород” учун пул талаб қилиб келган фуқаролар қўлга олинди'ning rasmi

Хоразмда фуқародан “кислород” учун пул талаб қилиб келган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

2023 йил 9 июнь куни 38 ёшли И.У. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилади. Унда 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли М.Э.лар, унга кўчада тинч юриши учун улар айтган пулларни ўз вақтида ушбу шахсларга бериб боришини талаб қилгани айтилган. Акс ҳолда унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишларини айтишган. 2022 йил 6 декабрь кунидан 2023 йил февраль ойигача ундан 58 млн сўм пулларини олишларига қарамасдан, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари 10.000 АҚШ доллари топиб олиб келишини, акс ҳолда уни тинч қўймаслигини билдирган. 

ушбу пулларни олиб келмаган тақдирда, унга тегишли бўлган транспорт воситаларини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитишган.

Мазкур ариза асосида вилоят ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида юқорида кўрсатилган шахслар аризачи билан олдиндан келишилган Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Илхомбой” кафесида учрашиб, ундан талаб қилган 10.000 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.Б. ва М.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,ушбу шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар