АсосийJamiyat

Тошкентдаги автотураргоҳда ёнғин чиқди

'Тошкентдаги автотураргоҳда ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 14 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги автомобиллар тураргоҳида ёнғин содир бўлди.  Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соат 20:32 да Сергели тумани “Сўғдиёна” МФЙ Обиҳаёт кўчасида жойлашган юк автомобиллар тураргоҳида турган парфюмерия маҳсулотлари юкланган юк ташувчи автомобилида ёнғин юзага келган ва унинг яқинида бўлган бошқа бир юк автомобили ҳам ёнғиндан зарарланган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:44 да ўраб олинган ва соат 20:51да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар