АсосийJamiyat

Тошкентда 2 ёшли қизалоқни уй девори босиб қолди

'Тошкентда 2 ёшли қизалоқни уй девори босиб қолди'ning rasmi

Бугун, 15 июнь куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга М.Улуғбек тумани “Олий Ҳиммат” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида  2 ёшли қизалоқни уй девори босиб қолди.

ФВВ берган маълумотларга кўра, қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетган ва қулаган девор остида қизилоқ қолиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зараурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган.  Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар