АсосийJamiyat

Тошкентдаги "Миллий боғ"да ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги "Миллий боғ"да ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкентдаги "Миллий боғ"да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

15 июнь куни соат 20:58 да Тошкент шаҳрида жойлашган "Миллий боғ" ҳудудининг орқа қисмида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, дейилади хабарда.  

Зудлик билан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Содир бўлган ёнғинга 21:08 да етиб борилиб, соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 100 кв.м майдонда қуруқ ўт ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар