Россияда тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жиззахлик фуқаро Э.И. Амур вилоятининг Свободний шаҳрига 2022 йилнинг сентябрь ойида қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида боради. Ишдан ташқари пайтда йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетади. Оғир тан жароҳати олган Э.И. зудлик билан шифохонага ётқизилади. Маълум бўлишича, фуқаронинг умуртқа поғанаси ва орқа мияси жароҳатланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлининг Амур ўлкасидаги вакили беморнинг ҳолидан хабар олиб, шифокорлар билан доимий алоқа бўлиб турди.
Фуқаронинг бироз аҳволи яхшилангач Хабаровск-Тошкент йўналишидаги авиарейс чипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди.






