АсосийJamiyat

Пенсия ва нафақалар банк карталарига мажбуран ўтказилаётганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

'Пенсия ва нафақалар банк карталарига мажбуран ўтказилаётганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия ва нафақа олувчиларни банк карталарига мажбуран ўтказилаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Пенсия жамғармасининг ҳолат юзасидан маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Қарорига мувофиқ барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклда берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш жорий этилган.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчи фуқароларни банк карталарига мажбуран ўтказиш тўғрисидаги хабарлар асоссиз бўлиб, барча ҳаракатлар фуқароларнинг хоҳиш истаклари ва розилиги асосида амалга оширилиб келинмоқда", - дейилади муносабатда.

Агар Сизга нисбатан юқоридаги каби ҳолатлар бўйича ҳуқуқингиз бузилиши юзасидан ҳаракатлар кузатилса Пенсия жамғармасининг “11-40” ишонч телефонига мурожаат қилиш сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар