АсосийJamiyat

Экопартия: 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотиш, четдан олиб кириш тақиқлашни таклиф этяпмиз

'Экопартия: 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотиш, четдан олиб кириш тақиқлашни таклиф этяпмиз'ning rasmi

Охирги пайтларда дунё миқёсида "экологик тоза транспорт" ларга ўтишга алоҳида эътибор берилмоқда. Сабаби бугунги кунда атроф-муҳитни энг кўп ифлослантираётган қурилмалар сафида ички ёнув двигателида ишлайдиган транспорт воситалари етакчи ўрин тутмоқда. Иссиқхона газлари ҳосил қиладиган глобал ташланмаларни 15 фоизи транспорт тизимига тўғри келмоқда ва бунинг ҳам асосий қисми – 72 фоизи йўлда ҳаракатланадиган автомобилларга тегишлидир.

Шу сабабли ҳозир транспортнинг айни туридан босқичма-босқич воз кечиш, ҳаракатни имкон қадар экологияга зарар келтирмаган ҳолда амалга ошириш ўта долзарб масалага айланган. «Экологик тоза» транспортлар бир томондан атроф муҳитга зиён келтирмайди, иккинчи томондан инсон соғлиғи учун ҳам муҳим, қолаверса, мамлакат иқтисодиёти ва оилавий бюджетга ҳам фойда келтиради. Шу сабабли кўплаб давлатларда инсонларнинг шундай транспортдан фойдаланишини рағбатлантириш учун махсус тартиблар, алоҳида имтиёзлар жорий қилинмоқда.

Шунинг учун ҳам ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган автомобилларни тақиқлаш атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга ва албатта мамлакатда автомобиль саноатини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастурида озонни емирувчи моддаларни озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Жумладан, йирик шаҳарларда жамоат транспорти жозибадорлигини оширишга қаратилган амалий тадбирлар кучайтирилади, хусусан электр автобусларни кўпайтириш орқали шаҳар атмосфера ҳавосини барқарорлаштириш мақсад қилинган.

Юк ташиш йирик юк машиналаридан темир йўл транспортларига ва атроф-муҳитга камроқ таъсир кўрсатадиган бошқа транспорт турларига ўзгартириш ва 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотиш, четдан олиб киришни тақиқлаш таклиф этилмоқда. 

Аҳоли пунктларида яшил ҳудудлар барпо этишни жадаллаштириш, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида автомобиль йўлларини қисқартириш ҳисобидан пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил этиш, ақлли светофорларни кенг жорий этишни таъминлаш орқали атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлашга эришилади.

Ўзбекистон Экологик партияси

                        

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар