АсосийJamiyat

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб терисини шилган браконерлар қўлга олинди (видео)

'Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб терисини шилган браконерлар қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Касби тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида 2023 йилнинг 14 июн куни Касби туманида броконерликка қарши курашиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.



Назорат тадбирида “Касби” МФЙ, Обод маҳалла кўчасида яшовчи фуқаро М.И яшаш хонадонида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда CИТЕС Конвенсиясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, уларни вахшийларча нобуд қилаётгани аниқланди.Тезкор тадбирда 20 та эчкиемарнинг тутқунликда сақланаётгани ва 43 та эчкиэмар эса ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Идан 20 та тирик эчкиемар ва 43 та эчкиемарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 47, 49, 50-моддалари, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Қонунининг 51, 53-моддалари, Жиноят кодексининг 202-моддаси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 20-октябрдаги 290-сонли қарорининг 2-иловаси сифатида тасдиқланган “Ҳайвонот дунёси обектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси обектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ВИ боб, 126-банди талабларига асосан ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311 850 000 (уч юз ўн бир миллион саккиз юз эллик минг) сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.

    Бошқа янгиликлар