АсосийJamiyat

Жиззахда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди

'Жиззахда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда муддатли ҳарбий хизматчининг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Миллий гвардия Матбуот хизмати расмий изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган оддий аскар Т.О. жорий йилнинг 6 июнь куни тиббиёт бўлими фельдшерига ошқозонида оғриқ борлиги билан мурожаат қилган.

7 июнь куни Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб бориб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада мутахассис-терапевт врачнинг "Сурункали гастродуоденит қўзиш даври" ташхиси билан терапия бўлимига стационар даволаниш учун ётқизилган.

Бироқ жорий йилнинг 15 июнь куни соат 14:00 атрофида муддатли ҳарбий хизматчи Т.О.нинг соғлиғи ёмонлашиб, Самарқанд ҳарбий госпиталида вафот этган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Т.О.да "Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги" сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар