АсосийJamiyat

Китоб тумани бозорида газли сув тайёрловчи аппарат баллони портлаши натижасида бир одам вафот этди

'Китоб тумани бозорида газли сув тайёрловчи аппарат баллони портлаши натижасида бир одам вафот этди'ning rasmi

Қашқадарёдаги бозор олдида кислородли баллон порташи натижасида икки киши жароҳатланиб, улардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 15 июнь куни тахминан соат 12:00 ларда Китоб тумани деҳқон бозори олдида туманни "Гулистон" МФЙда яшовчи T.Й.гa тегишли қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарати сув сақлаш идишига кислородли баллондан кўп босим берилиши оқибатида, ёрилиб портлаш содир бўлган.

Натижада Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Д.A. вафот этган.

Ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "а" банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар