АсосийЖАМИЯТ

19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилд...

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.

Жумладан, 19 июнь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади.

Бундан ташқари, 19 июнь куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича ҳам қўшимча авиақатнов режалаштирилган.

20 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 20 июнь куни Тошкент – Қарши – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпания сайти, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар