АсосийЖАМИЯТ

Айни пайтда Бухорода халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

Жорий йилнинг 16 июнь куни Бухоро шаҳрида ХХ анъанавий халқаро “Ипак ва зираворлар” ...

'Айни пайтда Бухорода халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 июнь куни Бухоро шаҳрида ХХ анъанавий халқаро “Ипак ва зираворлар”  фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Маданият ва туризм вазирлиги, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят Маданият ва туризм бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Тадбирда бир қатор давлатлардан маданият ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, туроператорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, фестиваль жараёнларини Словакия, Италия, Саудия Арабистони, Иордания, Бангладеш, Туркия, Қувайт, Қатар каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари ҳам бевосита Бухородан кузатмоқда.

Тадбирда ўзларини ижод намуналарини намойиш этиш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ва хорижий давлатлардан 200 нафардан ортиқ ҳунармандлар ташриф буюрди. Эрта тонгдан Арк қўрғонидан “Мўъжизалар карвони” тантанали юриши бўлиб ўтди ҳамда фестиваль иштирокчилари карнай-сурнай садолари, ашула ва рақслар жўрлигида, шодиёна кайфиятда Лаби ҳовуз мажмуасига қадар бўлган масофани босиб ўтдилар.

    Бошқа янгиликлар