АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45° гача исийди

"Ўзгидромет" маркази бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қо...

"Ўзгидромет" маркази бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида  куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл худудларида, баъзи жойларида 15-20 м/с гача, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-45° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар