Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг мазкур ҳолат юзасидан маълумот беришича, жанжал жорий йилнинг 1 июндан 2 июнь кунига ўтар кечаси Миробод тумани, Қўйлиқ 4 даҳаси ҳудудида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Б.Ш. ҳамда 2003 йилда туғилган Ж.Т. ва 2004 йилда туғилган М.Т. лар оғзаки тортишиб қолганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
"Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга ҳар қандай муаммони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини, жанжал-тўполон билан бирор натижага эришиб бўлмаслигини, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунда жазо чоралари белгиланганлигини тушунтиришингизни сўраймиз", - дейилади муносабатда .






