АсосийJamiyat

3 та ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишларида катта миқдорда талон-торожликлар аниқланди

'3 та ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишларида катта миқдорда талон-торожликлар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.H.” МЧЖ раҳбари Р.М. ва “С.Т.” УК Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси масъул шахслари Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида оқава сув тизими қурилиш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек,маълум қилинишича, Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари “Жума” почта алоқа тармоғи биносини қуришда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 261,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Миришкор туман томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.K.” МЧЖ ва “N.D.” ХК масъул шахслари ва бошқалар тумандаги 12 та МФЙ ҳудудидини ободонлаштиришда жами 221,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар