АсосийJamiyat

Навоий, Бухоро ва Самарқандда кузатилган чанг-тўзонли об-ҳаво ҳақида ФВВ маълумот тақдим этди

'Навоий, Бухоро ва Самарқандда кузатилган чанг-тўзонли об-ҳаво ҳақида ФВВ маълумот тақдим этди'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши ҳамда чанг-тўзон билан кузатилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Бугун, 19 июнь куни Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятиларида кучли шамол эсиши натижасида чанг-қумли ғубор ҳодисаси яққол намоён бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: 

Ўзбекистонда, Марказий Осиё ва қўшни мамлакатларда чангли бўрон ҳодисалари азалдан тез-тез учраб туради. Одатда, ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлашгандан сўнг тарқалади ва ерга ўтиради.

Ҳозирги дақиқаларга қадар ҳолат юзасидан жабрланганлар тўғрисида ФВВга мурожаатлар келиб тушмаган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар