Абитуриентларни рўйхатга олиш бугун, куннинг иккинчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар амалга оширилиши белгиланган.
Айни вақтда 2023/2024-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланмоқда.
2023/2024-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти орқали куннинг иккинчи ярмида бошланади.






