АсосийЖАМИЯТ

Андижонда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизни чақмоқ урди. Йигит шифохонада вафот этган (видео)

19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши...

19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Darakchi.uz'га маълум қилди. 

Унда айтилишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.

Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволланмоқда.

Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар