Муротжон Азимов Россияда меҳнат қилаётган воҳадошларимиз билан онлайн мулоқот қилди.
Мулоқот давомида уларнинг муаммолари тингланиб, оила аъзолари билан боғланган ҳолда тез орада ечим топиш чоралари белгиланди. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бандлик ва соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлди.
Якунда вилоят ҳокими таклифи билан бу каби учрашувни ҳар ойда турли давлатларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар билан ўтказишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Президентимиз қарори билан ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан бир қатор имтиёзлар белгиланган.






