Мирзо Улуғбек ас-Суфийнинг “Китаби сиварил-кавакиб ас-сабита” асарига кўп бор мурожаат этган. Асар “Зижи жадиди Кўрагоний” жадвали учун асос бўлиб хизмат қилган. Мазкур қўлёзмада юлдуз туркумлари инсон ва жонзотлар тасвири ёрдамида акс эттирилган.
Асарнинг 38-саҳифасида Цефей (Қайқовус) юлдуз туркуми учун чизилган суврат айнан Мирзо Улуғбекнинг юз тузилишига ўхшаб кетади. Саҳифада ҳукмдор само гумбазида, бошида соябонлик оқ кулоҳ кийган, оёқяланг ҳолатда тасвирланган.
Мирзо Улуғбек ҳаётлик даврида чизилган яна бир муаллифи номаълум суврат Вашингтон (АҚШ)даги Фрир Санъат галереясида сақланмоқда.
Сурат тепасида араб тилида “ас-султон ал-ъазам Улуғбек Куракон, халлдаллаҳу мулкаҳу” яъни “энг буюк султон Улуғбек Кўрагон, Аллоҳ унинг салтанатини абадий қилсин” деган битик битилган.






