Кеча, 20 июнь куни соат 16:10 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани "Қорашина" шаҳарчаси Термиз-Тошкент халқаро йўлида Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган “Nexia-3” русумли хизмат машинасида ЙТҲга учради. Бу ҳақда Департамент хабар қилмоқда.
У хизмат машинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган, шунингдек орқа томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги “Nexia-3” автомашинасига келиб урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилади.






