АсосийMadaniyat

“BBC World News” телеканалида Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампанияси бошланди

'“BBC World News” телеканалида Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампанияси бошланди'ning rasmi

“BBC World News” телеканали Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампаниясини бошлади, у йил охиригача: Осиё-тинч океани минтақаси, Европа ва Шимолий Америкада давом этади, дея хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги.

Халқаро телеканалда бошланган реклама кампанияси Ўзбекистоннинг ноёб маданий-тарихий диққатга сазовор жойлари билан таништиради. Қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидан тортиб, ҳозирги Тошкент шаҳригача.

Жаҳоннинг етакчи телеканали “BBC World News” томонидан бутун дунё сайёҳларининг катта аудиториясини ўзида жам қилган “The Travel Show” ҳафталик теледастури орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатувлар тез орада эфирга узатилади.

Дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларда жами 450 миллиондан ортиқ аудитория кузатиб борувчи “BBC World News” телекомпанияси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳага кўра, “The Travel Show” ҳафталик теледастури доирасида махсус Ўзбекистонга бағишланган 23 дақиқалик телекўрсатув оммага ҳавола этилиши режалаштирилган.

“BBC World News” телеканалида Ўзбекистон ҳақида тўлиқ метражли 23 дақиқалик махсус кўрсатув премерадан ташқари 4 ой давомида такроран 4 маротаба эфирга чиқиши белгиланган.

Шунингдек, “BBC World News” телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги Саёҳат кўрсатувининг махсус сонини эълон қилувчи 4 дақиқалик промо-модуллар тайёрланиши ва эфирга узатилиши режалаштирилган.

“BBC Travel” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон ҳақидаги “Travel Show” дастурининг махсус сони эфирга узатилишидан аввал доимий равишда тарғиб қилинади. Дастур материаллари билан онлайн видео парчалар “BBC Travel Show” дастури саҳифасида, “BBC News” онлайн ва “BBC Reel”да эфирга узатилади.

    Бошқа янгиликлар