АсосийJamiyat

Сирдарёда бедарак йўқолган ҳомиладор аёл Тошкентдан топилди

'Сирдарёда бедарак йўқолган ҳомиладор аёл Тошкентдан топилди'ning rasmi

Сирдарёда бедарак йўқолган 26 ёшли ҳомиладор аёл қидирилаётганини эълон қилган эди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати аёл топилганини маълум қилди.

Унга кўра, Сардоба тумани, «Отаюрт» маҳалласида яшовчи аёл Сарвара Қаршибоева (1996 йилда туғилган) 10 июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳридан топилиб, яқинларига соғ-саломат топширилди.

Аёлнинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм билан мукофотланиши ваъда қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар