АсосийЖАМИЯТ

Фарғонадаги “дом”нинг ёнаётган бешинчи қаватидаги хонадондан она ва бола қутқариб олинди (видео)

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 14:54да Фарғона шаҳар, “Лолазор” МФЙ, Қувасой кўчасидаги х...

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 14:54да Фарғона шаҳар, “Лолазор” МФЙ, Қувасой кўчасидаги хонадонлардан бирида яшаш уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 15:06да етиб бориб, 15:09да ўраб олиниб, 15:19да ўчирилган. 

Ёнғин натижасида уйнинг 5 қавати тутун билан қопланганлиги натижасида юқори қаватда истиқомат қилаётган она ва бола Фарғона шаҳар 1-Ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари томонидан хавфси ҳудудга олиб чиқилиб ҳаётлари сақлаб қолинган. Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида уйнинг 45 кв.м. майдони сақлаб қолинган. 

Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар