АсосийJamiyat

Қашқадарёда прокуратура ходими автоҳалокатга учради

'Қашқадарёда прокуратура ходими автоҳалокатга учради'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи автоҳалокатга учради. Департамент ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди

Унга кўра, ҳолат 20 июнь куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчасида содир бўлган. Термиз—Тошкент халқаро йўлида департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган Nexia-3 да ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Шунингдек, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги Spark ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасига келиб урилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар