АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг 4 та туманида “свет” ўчади

'Бугун Тошкентнинг 4 та туманида “свет” ўчади'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ шаҳар филиали маълум қилди. 

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Олмазор тумани: «Пахта» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;

Юнусобод тумани: «Сандиқ қоргон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Яшнобод тумани: «Жарбоши» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: «Гулсанам» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

“Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар