АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда поезд “Жигули” билан тўқнашди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда поезд “Жигули”ни уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат...

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда поезд “Жигули”ни уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълумот берди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 08:10 ларда 6376-сонли “Термиз-Сариосиё” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди “Қумқўрғон-Элбаян” темир йўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида ушбу бекатларнинг 4538-км 10-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган кесишмасидан 1956 йилда туғилган М.М. ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомашинасида ўтган.

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида поезд машинани уриб юборган.

“Тан жароҳати олганлар йўқ. Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50 да ўз ҳаракатини давом эттирди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар