АсосийJamiyat

Самарқандда чўмилиш хавзаси очилиш маросимида ярим ялонғоч қизлар ўйин кўрсатди

'Самарқандда чўмилиш хавзаси очилиш маросимида ярим ялонғоч қизлар ўйин кўрсатди'ning rasmi

Самарқандда катта тадбир ўтказиб, қизларни ярим ялонғоч рақс туштирган чўмилиш ҳавзаси масъулларига тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 16 июнь куни Самарқанд тумани "Янгиариқ" маҳалласида жойлашган "Вавилон" чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида Самарқанд туман "Кулба" маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Насимов оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, 2000 га яқин фуқаролар иштирокида оммавий тадбир уюштирган.

Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидани тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилди.

Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВ га текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар