“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С касаллигига қарши “Даклатасвир” дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Умумий ҳажми 12 мингдан ортиқ мазкур препаратлар Республика вирусология илмий текшириш институти томонидан ушбу касалликдан азият чекаётган беморларга тақсимланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик туфайли 2023-2024 йилларда гепатитга қарши умумий қиймати 4,8 миллион долларлик 800 минг дона (40 тоннага яқин) “Даcлатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари мамлакатимизга бепул етказиб берилиши белгиланган.