Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди.
Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи ҳамёнбоп 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.






