АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкентнинг айрим туманларида  электр таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида баъзи туманларнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 23-июн куни қуйидаги манзилларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Олмазор тумани: “Тараққиёт”, “Эски шаҳар”, “Ачаобод”, “Намуна”, “Қичқириқ”, Г.Азамов номидаги, “Олтинсой” ва “Чимбой” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 24:00 дан эрталабки соат 07:00 гача;

Бектемир тумани: “Ийк ота” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Чилонзор тумани: “Қозиробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Яккасарой тумани: “Муҳандислар” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Сергели тумани: “Жалойир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

    Бошқа янгиликлар