АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳаво ҳарорати 44° бўлади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида...

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 42-44° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар